Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
Нурафшон шаҳри, Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳокимлари «аравасини торта олмаётган бўлса», бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Унда айрим раҳбарлар тадбиркорнинг масаласини ҳал қилиш ўрнига ўзини четга олаётгани, муаммо республика даражасига чиқса, айбини беркитиш учун ўзини оқлаб юргани танқид қилинди.
Масалан, Нурафшон шаҳар ҳокими бюрократия сабабли икки йилдан бери қурилишни бошлай олмаган тадбиркорга ёрдам бериш ўрнига қаердан бу маълумот президент даражасигача етиб борганини қидириш билан овора.
Ёки Ғузор, Нарпай, Урганч, Янгийўл, Чиноз туманлари ҳокимлари тадбиркорлик инфратузилмаси учун берилган тайёр пулга ҳалигача лойиҳа бошламагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бизнес инфратузилмасини яхшилаш учун ушбу туманларга бу йил республикадан қўшимча 262 миллиард сўм берилган.
Тегишли вилоятлар ҳокимларига номи айтилган туман ҳокимлари «аравасини торта олмаётган бўлса», бугуннинг ўзида лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Маълумот учун, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрига 2023 йил апрелидан буён Илҳом Қиличхонов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Шунингдек:
Қашқадарё вилояти Ғузор туманига 2020 йил апрелидан буён Бекзод Суюнов раҳбарлик қилиб келмоқда;
Самарқанд вилояти Нарпай туманига 2025 йил ноябридан буён Анвар Болиев раҳбарлик қилиб келмоқда;
Хоразм вилояти Урганч туманига 2023 йил апрелидан буён Ғайратжон Султонов раҳбарлик қилиб келмоқда;
Тошкент вилояти Янгийўл туманига 2023 йил августидан буён Одилжон Атауллаев раҳбарлик қилиб келмоқда;
Тошкент вилояти Чиноз туманига 2024 йил февралидан буён Шерзод Салиҳов раҳбарлик қилиб келмоқда.
Мавзуга оид
17:49
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
22:00 / 23.04.2026