Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилади
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасидан дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларини ўтказиб юбориш ҳамда корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузиш учун белгиланган маъмурий жавобгарлик масаласи чиқариб ташланмоқда.
Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар бузилиши оқибатида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-1-моддасида шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий таъсир чораси ҳам чиқариб ташланмоқда.
Юқоридаги ўзгартишлардан келиб чиқиб, кодекснинг 245-1, 245-7 ҳамда 271-моддаларига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Билдирилишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг битта ҳаракат учун икки марта жавобгарликка, яъни ҳам фуқаролик-ҳуқуқий, ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиши олди олинади.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026