Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат боғчалар ва мактаблар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади
«Таълим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Фото: Kun.uz
Қарор билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
- барча турдаги солиқ (бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
- унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
Шунингдек, 2030 йил 1 январгача нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарларга божхона тўловлари тўламайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):
- замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
- компютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
- ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
- нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга «А-2» ўқитувчи кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
- давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМ 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.
Мавзуга оид
22:19 / 25.02.2026
Норвегия мактабларида мобил телефонларни тақиқлаш ижобий натижа берди
13:20 / 23.02.2026
Мактаб ва боғчаларда бахтсиз ҳодисалар ошди: 2025 йилда 20 та ҳолат
18:37 / 25.12.2025
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
21:00 / 08.10.2025