Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади
Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади.
«Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаби ташкил этилади.
2026/2027 ўқув йилидан Инклюзив марказ таркибида тажриба-синов тариқасида инклюзив-коррекцион мактаб фаолияти йўлга қўйилади.
Унда бошланғич синфлар учун ўқувчиларни мослаштириш, таълим ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, индивидуал таълим режаси асосида коррекцион ва қўшимча машғулотларни ўз ичига олган инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилади.
Инклюзив марказда умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олувчи ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун асосий мактабдаги дарсларига қўшимча фан, касб ва коррекцион машғулотлар йўлга қўйилади.
2027 йил 1 январдан Инклюзив марказда давлат таълим ташкилотлари махсус педагогларининг билим ва кўникмасини баҳолаш учун махсус педагогларни касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
2027/2028 ўқув йилидан ҳудудларда босқичма-босқич Инклюзив мактаб фаолияти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
17:38 / 12.05.2026
Ўзбекистонда бир қатор субсидиялар белгиланди
12:24 / 12.04.2026
“Гапира олмаса ҳам бахтлиман” – матонатлилар оиласи ҳақида ҳикоя
19:55 / 11.03.2026
Ногиронлар учун онлайн платформа тендерида шубҳали ҳолатлар аниқланди
20:20 / 03.03.2026