Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Иссиқлик электр станциялари» бошқарувида ўзгариш юз берди
“Иссиқлик электр станциялари” AЖда энергетика вазири раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” AЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, йиғилишда Фарҳод Aбдураҳмонов “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Фарҳод Aбдураҳмонов ўз фаолиятини 2004 йилда “Фарғона иссиқлик электр маркази” акциядорлик жамиятида бошлаган, у ушбу корхонада турли лавозимларда ишлаган, 2015 йилдан буён акциядорлик жамиятининг бош директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Aбдуҳамид Жўраев “Иссиқлик электр станциялари” AЖ бошқарув раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Aбдуҳамид Жўраев бунга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” AЖ Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга оид
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
20:09 / 03.02.2025