Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги магистрал газ қувурларида босим пасаяди
«Ҳудудгазтаъминот» газ қувурларида авария ҳолати юзага келгани, шу боис айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, UzGasTrade АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим пасайиши юзасидан огоҳлантириш берилган.
Шу муносабат билан биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа эканини инобатга олган ҳолда 3 феврал куни айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилган.
«Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, UzGasTrade — табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
11:12 / 21.04.2026