Ўзбекистон | 15:48 / 08.02.2025
13069
2 дақиқада ўқилади

Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

Президент фармони билан, масъулларга 2025 йил охирига қадар Аи-80 бензини сотувини чеклаш учун “барча куч ва воситаларни сафарбар этиш” топшириғи берилди. Фармонга кўра, бу жараёнда аҳоли сифатли, экологик тоза ва арзон ёнилғи билан таъминланиши керак.

Фото: Kun.uz

Президент фармони билан, 2025 йилги давлат дастури тасдиқланди.

Фармонга кўра, 2025 йил якунига қадар қуйидаги икки вазифаси ижроси учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилади:

  • аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёнилғи билан таъминлаган ҳолда, Аи–80 русумли автомобил ёнилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш;
  • республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаш (авариявий ёнилғи сифатида Экология вазирлигини хабардор қилиб, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно).

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 24 сентябр куни қабул қилинган президент қарори билан, Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарида ёнилғи сифатида мазутдан фойдаланишни 2030 йилдан бошлаб тақиқлаш, Евро–4 стандартидан паст ёнилғиларни босқичма-босқич чеклашни эса 2028 йилдан бошлаш белгиланган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи