Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги қурилиш ишлари Раматов зиммасига юклатилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 30 декабридаги 423-рақамли қарори билан 2017 йилги пудрат қурилиш ишлари Дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди.
Қарорга кўра 2017 йилги қурилиш, модернизация, реконструкция ва капитал таъмирлаш бўйича пудрат қурилиш ишлари манзилли дастурлари тасдиқланди:
• 2017 йилга ўтадиган ижтимоий соҳа объектлари, коммунал, мелиоратив-ирригация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари, шунингдек йирик ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари;
• 2017 йилда яна бошланадиган ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ ҳудудларда намунали лойиҳалар бўйича турар-жойлар, коммунал, мелиоратив-ирригация ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек йирик ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари.
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги – қурилиш буюртмачиларига қуйидагиларни таъминлаш вазифаси юклатилди:
• 2 ҳафталик муддатда манзилли дастурларга киритилган объектларни молиялаштиришни таъминловчи ташкилий-техник тадбирлар мажмуасини тасдиқлаш;
• 2016 йилдан ўтган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари даври тасдиқланган меҳнат ишлаб чиқариш графиклари билан мос равишда тўхтатмаслик;
• объектларни имзоланган шартномалар талабларини бажариш ва амалга оширилаётган ишлар сифати талабларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ишга тушириш;
• бош пудраднинг саноат-фуқаролик объектларининг қурилиш, реконструкция ва модернизацияси учун битим тузишда «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК бўлинмаларини қурилишнинг монтаж ва махсус ишларини бажаришга асосий пудратчидан пудратга олиш битими бўйича жалб этиш;
• ҳисобот давридан сўнг келувчи ойнинг 5-кунига қадар, ҳар ойлик асосда иқтисодиёт Вазирлиги ва Давлат архитектура-қурилиш қўмитасига Дастурни амалга ошириш бўйича маълумот тақдим этиш.
Ушбу қарор ижроси юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси О.Ж. Раматов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
15:28 / 02.03.2026
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
18:10 / 28.02.2026
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
14:16 / 25.02.2026