«Халқаро ташкилотлар ҳам статистик маълумотларни давлатларнинг ўзидан олади» – эксперт

14 ноябрь куни 2020-2025 йилларда Ўзбекистонда статистика соҳасини ривожлантириш стратегияси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тақдимотда сўз олган Жаҳон банки эксперти, стратегия муаллифларидан бири Мустафа Динч айрим масалаларга тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, вазирликлар берадиган таклиф ва мулоҳазалар стратегия лойиҳасини мукаммаллаштиришда катта аҳамиятга эга.
«Ҳар бир вазирлик ва идора ўз йўналиши бўйича статистик маълумотга масъул бўлиши керак. Масалан, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўз статистик департаменти бўлиши ва ўз йўналиши бўйича статистик тадқиқотларини ўтказиши, маълумотлар базасини шакллантириши керак», – дейди Мустафа Динч.
Экспертнинг айтишича, статистика тизимида тадқиқот натижалари, статистик маълумотлар бир-бирини инкор қилмаслиги зарур. Бунда ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашинувининг тўғри йўлга қўйилиши жуда муҳим.
«Айтайлик, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир қанча рақамларни эълон қилса, Статистика қўмитасидаги рақамлар эса ундан фарқли бўлса, қайси бири ишончилироқ бўлиши мумкин?
Мана шу вазиятда кўпчилик халқаро ташкилотлардан маълумотларни текширишга ҳаракат қилади. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, халқаро ташкилотлар ҳам маълумотларни мамлакатларнинг ўзидан олади», – деди Жаҳон банки вакили.
Мустафа Динч ишлаб чиқилган стратегия лойиҳаси фақатгина Давлат статистика қўмитасигагина эмас, балки бутун ҳалққа тегишли ва миллий ривожланиш йўли эканини таъкидлади.
«Биз бу ерда халқаро ташкилотлар бир тараф, Статистика қўмитаси бошқа, қолган вазирликлар яна бир тарафга бўлинган алоҳида жамоалар эмасмиз. Биз битта мақсад – миллий лойиҳани ишлаб чиқишга киришганмиз.
Шу йўл билан кейинги 5 йилда самарали, фойдали ва керакли, янгиланиб турувчи статистикалар таъминотига эришиш мумкин. Агар ҳамкорлик бўлмаса, стратегияга ажратилган миллион долларлар шунчаки ҳавога совурилади холос», – дейди лойиҳа муаллифларидан бири Мустафа Динч.
Мавзуга оид

12:08 / 28.12.2021
Orginfo.uz сайти асосчисига оид ИИБдаги иш ёпилди

10:21 / 22.07.2021
Ўзбекистонда ярим йилда 200 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

20:07 / 13.07.2021
2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсди

13:06 / 12.02.2021