Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Қайд этилишича, Алишер Мухторович Ғаниев Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасига янги бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йилнинг 21 май куни бу ҳақдаги тегишли фармойишни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан Женгисбай Ембергенов Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, Баҳром Назаров Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, Олимжон Аҳмедов Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:10 / 02.12.2025
“Сув сепиш билан иш битмайди” – Фарғона ҳавоси ҳамон ўта зарарли бўлиб қолмоқда
21:34 / 30.11.2025