Ўзбекистон | 04:00 / 02.04.2022
8489
1 дақиқада ўқилади

Kun.uz барчани муқаддас Рамазони шариф билан қутлайди

Фото: KUN.UZ

Kun.uz жамоаси жумла мўмин-мусулмонларни энг қутлуғ, энг фазилатли ой – Рамазон кириб келгани билан қутлайди.

Ҳар бир дақиқаси ўзгача шукуҳ ва ботиний қувонч бағишловчи, қалбга ором ва таскин берувчи Ойлар султонига етказгани учун Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

Тавбалар қабул қилинадиган, хайрли амаллар учун ажр-савоб кўпайтириб бериладиган, шайтонлар занжирбанд бўладиган Моҳи Рамазонда барчамизга кўпроқ яхши амаллар қилиш, гуноҳларимиздан покланиш насиб этсин.

Муборак ойдаги ибодатларимиз қалбларимиздан ғуборларни ювиб кетсин, эзгу дуоларимиз ижобат бўлсин. Аллоҳ таоло Ўзбекистонимиздаги тинчликни абадий қилсин, халқимизга янада барака ва фаровонлик ато этсин. Дунёдаги нотинчликлар барҳам топиб, омонлик ва тараққиёт бардавом бўлсин.

Кириб келган Қуръон ва раҳмат ойи барчамизга қутлуғ бўлсин!

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид