Ўзбекистон | 11:20 / 31.08.2022
20396
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрдан машинада йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

2022 йил 1 сентябрдан енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади.

«Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги президент қарори қарорига асосан 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади.

Лицензия варақаси беришда автомобил эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади. Йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт.

Йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилгани учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдори бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид