Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга олиб кириладиган машиналарни экологик сертификатлаш бекор қилинади
“Республикада ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистонга олиб кириладиган M ва N тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.
Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.
Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.
Мавзуга оид
08:38 / 05.03.2026
Топ-300 хорижий университетларга кирган ёшлар ва педагоглар қўллаб-қувватланади
09:31 / 03.03.2026
Ҳаво мониторинги ва тозалаш ускуналари ўрнатган корхоналар рағбатлантирилади
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
13:35 / 29.01.2026