Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Барча йўллар Римга элтади”: Рим империясининг батафсил йўллар харитаси яратилди
Археологлар милодий 150 йил ҳолатига кўра бутун Рим империяси бўйлаб йўлларнинг энг батафсил харитасини тузди. Йўлларнинг умумий узунлиги қарийб 300 000 километрни ташкил этган.
Фото: Itiner-e
Itiner-e лойиҳаси топографик хариталаш, сунъий йўлдош тасвирлари ва асрлар давомида тўпланган тарихий манбаларни бирлаштирди. Лойиҳа муаллифларига кўра, бу — шу турдаги биринчи очиқ маълумотлар тўплами.
“Бу Рим археологиясидаги энг сирли мавзулардан бири. Ҳатто мақол бор: ‘Барча йўллар Римга элтади’. Унда нега мен Римнинг барча йўлларини шунчаки юклаб ола олмайман? Улар қаерда?”, — дейди Даниядаги Орхус университети тадқиқотчиси Том Бругманс.
Бругманс ва унинг ҳамкасблари турли тадқиқотлардаги маълумотларни жамлаб, аввалдан маълум бўлган йўналишлар асосида энг реал йўлларни қайта тиклади. Натижада улар милодий 150 йилдаги йўллар тармоғи харитасини яратди. Олимлар ҳар бир йўл бўлагини манбалар сифатига қараб ишонч даражаси билан баҳолаган.
Тадқиқотчилар ҳисоб-китобига кўра, ўша даврда йўллар тармоғининг умумий узунлиги тахминан 299 171 километр бўлган. Бу Юнон ва Рим дунёси бўйича Баррингтон атласида келтирилган баҳодан (188 555 километр ) анча кўп.
Олимларда кўп йўлларнинг бошланиши ва тугаши ҳақида ишончли маълумот бор, аммо бутун тармоқ узунлигининг атиги 2,8 фоиз қисмигина нисбатан аниқ белгиланиши мумкин — тоғларда хатолик 50 метргача, текисликларда эса 200 метргача бўлиши мумкин. Шунингдек, археологларга Рим йўлларини қазиб ўрганиш учун молия топиш қийин. Шу сабабли йўлларни ўрганиш ишларининг катта қисми амалга ошмаган.
Рим империясининг асосий йўллари тарих давомида қайта-қайта қурилгани учун, уларнинг илк йўналишини ҳар доим ҳам аниқлаш мумкин эмас. Масалан, тоғли ҳудудларда аввалдан йўлак ёки йўналиш мавжуд бўлган бўлиши мумкин. Римликлар уни нолдан қуришдан кўра, кўпроқ мослаштирган.
Йўллар тармоғи олимларга Европа тарихидаги кўп муҳим воқеалар қандай кечганини тушунишда ёрдам бериши мумкин. Оммавий миграциялар ва пандемиялар — буларнинг барчасига Рим империясининг йўл тизими маълум даражада таъсир кўрсатган.
Мавзуга оид
20:33 / 20.12.2025
Қурилаётган объектлар ҳақида маълумот берадиган платформа ишга тушди
23:35 / 03.11.2025
Римда ўрта асрларда қурилган Конти минораси қулаб тушди
10:51 / 24.09.2025
Тошкентда Шота Руставели кўчасида ҳаракатланиш йўлга қўйилди
09:15 / 24.09.2025