Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро йўллар бўйида сервис объектларини жойлаштириш тартиби ўзгарди
Ўзбекистонда халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўллари бўйида сервис инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги тартиб жорий этилди. Тегишли қонун билан ер ажратиш ва объектларни жойлаштириш механизмлари такомиллаштирилди.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, халқаро аҳамиятга молик автомобил йўллари бўйида замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари ҳамда савдо-кўнгилочар марказларни мастер-режа асосида жойлаштириш тартиби белгиланди.
Шунингдек, бундай объектлар учун бўш турган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги президент қарори асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори президент билан келишилган ҳолда ер тоифасини бошқа тоифага ўзгартириш учун асос бўлади.
Қонун билан Солиқ кодексига ҳам қўшимчалар киритилди. Унга кўра, давлат кўчмас мулк объектларини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорлар учун ер солиғини ҳисоблашнинг янги тартиби жорий этилди.
Жумладан, агар объект «тасарруф этиш ҳуқуқисиз» давлат ордери асосида берилган бўлса, ер солиғи объектни сотиб олиш учун тўланган маблағ улушига мутаносиб равишда ҳисобланади.
Бунда солиқлар давлат кўчмас мулк объектлари бўйича тўловлар графигига мувофиқ ундирилади. Ушбу график Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Солиқ қўмитасига ахборот тизимлари орқали тақдим этилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:05 / 16.03.2026
Тошкентда ақлли светофорлар ўрнатилиб, йўллар таъмирланмоқда
09:23 / 10.03.2026
Тошкентда йўллар, светофорлар ва бекатларни янгилаш ишлари кучайтирилди
13:30 / 09.03.2026
Путин чет эллик ҳарбийлар бўйича янги қонунни имзолади
09:31 / 09.03.2026