Ўзбекистон | 08:56 / 25.02.2023
35214
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда Kia Bongo енгил юк машинаси ишлаб чиқарилиши бошланади

Фото: Kia Bongo

  • 24 феврал куни "ADM Jizzax" автомобил заводида Kia Bongo енгил юк машинасининг ишлаб чиқарилиши бошланди
  • Юк кўтариш қуввати 1 тонна бўлган автомобил 2,665 куб см (80 от кучи) ишончли дизел двигатели ва беш поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган бўлиб, орқа ғилдираклар ўқига приводга эгадир.
  • Kia Bongo Ўзбекистонда, "қисқа" Single Cab кабинали ва узайтирилган Super Cab кабинали версияларда мос равишда 264 900 000 ва 269 900 000 сўм нархларда тақдим этилади

24.02.2023й., Тошкент ш. – Kiaʼнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Roodell компанияси, 2023 йил 24 феврал куни "ADM Jizzax" автомобил заводида Kia Bongo енгил тижорат автомобили ишлаб чиқарилиши бошланганини маълум қилади. Енгил юк машинаси Ўзбекистон бозорига икки – қисқа бир қаторли Single Cab кабина ва узайтирилган бир қаторли Super Cab кабинали версияларда, мос равишда 264 900 000 сум ва 269 900 000 сўм нархларда сотувга чиқарилади.

Kia Bongo – енгил тижорат юкланувчи модел бўлиб, илк бора 1997 йилда тақдим этилган. Ҳозирги вақтда дунёнинг турли минтақаларидаги мижозларга Bongoʼнинг учинчи авлоди таклиф қилинмоқда. Автомобил кичик ва ўрта бизнес учун, шаҳар ичида камгабаритли ташувлар соҳаси учун мўлжалланган бўлиб, сифатли ва ишончли транспорт воситаси сифатида доимий обрўга эга.

Экстерьерининг замонавий дизайни, динамик хусусиятлари, тафсилотларга берилган эътибор туфайли, Kia Bongo енгил тижорат автомобиллари сегменти учун ҳар томонлама янги стандартларни ўрнатади. Ривожланган олд бампер, аэродинамик жиҳатдан такомиллаштирилган кабинасининг дизайни, Kia бренди услубидаги радиатор панжараси юк машинасининг кўринишини замонавий ва эсда қоларлига айлантириб, шу билан бирга моделнинг олдинги авлодларининг барча таниқли асосий хусусиятларини ҳурмат билан сақлаб қолади. 

Bongoʼнинг габарит узунлиги 5115 мм дан бошланиб, юк кўтариш қуввати 1 тоннани ташкил қилади. Юк платформасининг узунлиги кабина турига боғлиқ: Super Cab версиясида у 2 860 ммга, Single Cab версиясида эса - 3 110 ммга тенгдир. Kia Bongoʼнинг платформасида борт кузови, рефрижератор, фургон, манипулятор, цистерна ва бошқа кўплаб қўшимча ускуналар вариантлари жойлаштирилиши мумкин.

Kia Bongoʼнинг салони эргономика нуқтаи назаридан яхши лойиҳаланган, қулай, функционал ва амалийдир. Автомобил лойиҳаланишида қулайликни таъминлаш энг устувор вазифалардан бири эди. Қалинлаштирилган орқали ва ёстиқли матоли ўриндиқлар, ўйланган, оптимал конструкцияга эгалар, бош суянчиқлари баландлик бўйича созланади, шу билан бирга, рул баландлигини созлаш ҳам назарда тутилган. Kia Bongo салони жиҳозлари рўйхатида - кондиционер, USB-киришли магнитола, орқа парковка датчиклари, ҳамда автомобилдан фойдаланишни янада қулайроқ қиладиган ва қулайлик даражасини орттирадиган бошқа қатор фойдали вариантлар мавжуд.

Двигатели ва трансмиссияси

Ўзбекистон бозорида учинчи авлод Kia Bongo, 2 665 см3 ишчи ҳажмда, максимал 80 от кучига эга ва 165 Н•м айлантириш моментига эга, атмосферали J2 дизелли двигател билан тақдим этилади. Ишончли, носозликларга дуч келмайдилган қувват агрегати, бутун дунёда ажойиб эътиборга эга бўлди. Двигател 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан агрегацияланган. Орқа кўприк редукторига бўлган привод кардан мили орқали амалга оширилади

Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган хизмат кўрсатилиш оралиғи 7500 км. Техник хизмат, шу жумладан, подвесканинг, рул бошқарувининг, трансмиссиянинг турли бўлимларини шприцлашни ҳам ўз ичига олади.

Kiaʼнинг 1333 қизғин телефон линиясига қўнғироқ қилиб, kia.uz сайти орқали, ёки расмий Kia дилерлик марказларига мурожаат қилиб модел ҳақида қўшимча маълумот олишингиз ва олдиндан буюртма беришингиз мумкин:

Kia Yakkasaroy: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, КИЧИК ХАЛҚА ЙЎЛИ КЎЧАСИ (МАЛАЯ КОЛЦЕВАЯ), 70А.

Kia Sergeli: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, А.Навоий массиви, Тошкент автомобил ҳалқа йўли.

Kia Denov: Денов тумани, Лочин маҳалласи, Ҳумо кўчаси.

Kia Andijan: Андижон шаҳри, "Жалабек" ҚФЙ, С.Ашуров массиви.

Компания ҳақида:

Kia Corporation бу – мижозлар, локал ва глобал ҳамжамиятлар учун барқарор мобиллик ечимларини яратишга интилиб, мобиллик маҳсулотлари ва сервисларини яратиш ва ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи дунё брендидир. Компания 1944 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда Kia 190 дан ортиқ мамлакатда 3 миллионга яқин автомобилларини сотаётган компания. Корпорация ходимларининг умумий сони 52 000 нафардан ортиқ. Компаниянинг ишлаб чиқариш майдонлари олтита мамлакатда жойлашган. Kia электромобилларига ўтишдаги пешқадам бўлиб, бутун дунё бўйлаб шаҳарсозлик муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашиш учун мобиллик сервисларини ривожлантириш билан шуғулланиб келмоқда.

 ООО «ROODELL» Ўзбекистон ҳудудида Kia автомобилларининг расмий дистрибюторидир. Kiaʼнинг сотувлар бошланганидан бери Ўзбекистондаги умумий сотув ҳажми 10 000 дан ортиқ автомобилни ташкил этади. Киа автомобиллари учун 5 йиллик ёки 150 000 км масофага кафолат мавжуд. 2023 йилнинг боши ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, Kiaʼнинг 4та расмий дилерлик маркази фаолият кўрсатмоқда.

Сайт: https://kia.uz

Instagram : https://www.instagram.com/kia__uzbekistan/

Facebook: https://www.facebook.com/KiaUzbekistan/

Call- марказ: 1333

Реклама

Мавзуга оид