Ўзбекистон | 17:00 / 16.03.2024
11667
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia Bongo - бизнесингиз учун идеал ёрдамчидир

Kia Bongo - бу шаҳар бўйлаб кичик ўлчамдаги юкларни ташиш учун мўлжалланган енгил, тижорий, юк ташувчи моделдир. Ушбу модел, шаҳар ичра етказиб бериш учун биринчидан, юқори сифатли ва ишончли, иккинчидан, ихчам ва қулай бўлган транспорт воситасига муҳтож бўлган кичик ва ўрта бизнес учун махсус яратилган.

Фото: Kia Bongo

Ҳар бир деталига бўлган эътибор, экстерерининг замонавий дизайни, ишончлилиги туфайли Kia Bongo енгил тижорат автомобиллари сегменти учун янги стандартларни ўрнатади.У Kia’нинг ўзига хос услубида ишланган радиатор панжарасига эга кўркам экстерерга, аэродинамикани ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган кабинанинг дизайнига ҳамда вақт синовидан ўтган двигател ва трансмиссияга эга.

Kia Bongo оғирлиги 1000 кг гача бўлган юкларни ташиш имконига эга бўлиб, қуйидаги ўлчамларга эга: узунлиги - 5125 мм, кенглиги - 1740 мм ва баландлиги - 1970 мм.

Kia Bongo’га ҳар хил турдаги кузовлар ўрнатилиши мумкин: бортли кузов, рефрижератор, фургон, манипулятор, цистерна ва бошқалар.

Опциялари

Kia Bongo’нинг салони қулай, функционал ва амалийдир. Мато билан қопланган ўриндиқлар қалинлаштирилган орқа суянчиғи ва ёстиқчага эга бўлган, пухта ўйланган, мақбул дизайнга эга, шунингдек, рулнинг баландлигини бўйича созланиши ҳам кўзда тутилган. Kia Bongo’нинг Standard Cab va Super Cab опциялари рўйхатида: кондиционер, УСБ улагичга эга магнитола, шамоллатиш ва иситиш тизими, марказий қулфнинг масофавий бошқаруви, орқа парковка датчиклари, кундузги юриш чироқлари, резинадан қўшимчаларга эга орт борт, лойдан ҳимоялагичлар ва бортли кузов мавжуд. Kia Bongo Double Cab соҳибларини эса ўриндиқларни сунъий чарм билан қопланиши, УСБ улагичга (2дин) эга магнитола ва аудиотизимни рулда ўрнатилган бошқаруви каби қўшимча қулай опциялар кутишмоқда.

Двигател ва трансмиссия

Учинчи авлодга мансуб Kia Bongo 80 от кучи қувватига, 2665 куб.см ҳажмли ва 2400 айланиш тезлигида 165 Н*м айлантирувчи моментга эга тўрт цилиндрли Ж2 дизел двигатели билан таклиф этилади. Ишончли, носозликлар нима эканлигини билмайдиган қувват агрегати бутун дунё бўйлаб катта обрўга эришган. Двигател беш поғонали механик узатмалар қутиси билан бирлаштирилади. Орқа мостнинг редукторига узатилувчи привод кардан вали ёрдамида амалга оширилади..

Ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган сервис хизмат кўрсатилиши оралиғи 7500 км. ни ташкил қилади. Бу, шу жумладан, подвеска рул, трансмиссиянинг турли хил қисмларининг шприцовкаланишии ўз ичига олади.

Kia Bongo 4 комплектацияда мавжуд:

▪️ Standard Cab (шасси, кузовсиз) - 241 047 690 сўм

▪️ Standard Cab -249 978 690 сўм 

▪️ Super Cab -254 444 190 сўм 

▪️ Double Cab - 272 306 190 сўм

Нархлар 31.03.2024 йил санасигача амал қилади

Kia Bongo’и фоизсиз бўлиб тўлаш ва классик кредит асосида харид қилиниши мумкин. Энг мақбул шартларни ҳисоблашни Kia’нинг дилерлик марказларидаги сотув бўлимлари ходимларига мурожаат қилиб, компаниянинг (+998) 55-500-83-33 рақамига қўнғироқ қилиб, компаниянинг сайти, телеграм бот орқали амалга оширишингиз мумкин.

Расмий дилерлик марказларидан харид қилинган Kia Bongo автомобиллари учун 3 йил ёки 100 минг километр масофа юришига кафолат амал қилади.

Kia’нинг расмий дилерлик марказлари манзиллари:

•   Kia Sergeli - Сергели тумани, Алишер Навоий мавзеси, Тошкент автомобил ҳалқа йўли;

•  Kia Yakkasaroy - Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 70А;

•  Kia Andijan - Андижон шаҳри, "Жалабек" КФЙ, С.Ашуров мавзеси;

•  Kia Denov - Сурхондарё вилояти, Денов тумани, "Лочин" маҳалласи, Ҳумо кўчаси;

•  Kia Bukhara - Бухоро шаҳри, А380, Газли трассаси;

•  Kia Kokand - Қўқон шаҳри, Моварауннаҳр кўчаси, 94Г-уй.

•  Kia Fergana - Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчаси 310А бино

•  Kia Samarkand ADM Aster - Самарқанд шаҳри, Расадхона МФЙ, Чўпонота мавзеси, 50А

•  Kia Termez - Термиз шаҳри, Саховат маҳалласи, Шимолий дарвоза кўчаси, 17К-уй

• Kia Kibray - Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Навоий кўчаси, 82 уй
 

 

Мавзуга оид