Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда “От паспорти” берилиши ва отларга алоқадор махсус лабораториялар ташкил этилиши мумкин
Фото: Pinterest
“От паспорти”ни бериш тартиби низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Ҳужжат билан отлар ёлининг жун толасидан ДНК тест таҳлилини ўтказадиган лаборатория ва Қорабайир зотли отларни келиб чиқиш ишончлилигини генетик таҳлил қилиш ва сертификатлаш лабораторияси ташкил этилиши назарда тутилган. Улар учун замонавий жиҳозларни хориждан харид қилинади ҳамда мазкур лабораторияларда ишлайдиган мутахассисларни чет элларда қисқа муддатли ўқув машғулотлари ташкил қилинади.
Белгиланишича, от паспортига эга бўлмаган отлардан наслчиликда, миллий ва классик от спорти ўйинларининг барча турларида иштирок этишга, ипподром, от спорти клубларида ва мактабларида, хизматда фойдаланишга, вақтинча хорижга чиқиб-киришга, “Ким ошди” аукцион савдоларида иштирок этишга, кўргазмаларда қатнашишга ҳамда олди-сотди қилишга йўл қўйилмайди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тоифадаги субъектлар қарамоғидаги боқиб парвариш қилинаётган наслли ва спорт отларини “От паспорти” билан таъминлаш чораларини кўриши назарда тутилган.
Мавзуга оид
12:59 / 11.01.2025
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда
17:33 / 07.12.2024
Кипр Путиннинг собиқ курсдошига берилган «олтин паспорт»ни олиб қўймади
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
18:21 / 13.08.2024