Самарқанддан Сирдарёга ёрдам юклари жўнатилмоқда: сув омборга тош ва шағал, аҳоли учун зарур маҳсулотлар
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй беган авария оқибатларини бартараф этиш учун Самарқанддан катта миқдорда тош-шағал ва бетон плиталари юборилмоқда.
Жумладан, Ургут тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан катта ҳажмли юк автомашиналарига тош ва шағаллар ортилиб, Сардоба сув омборига ҳашар ишларига жўнатилди.
Булунғур ва Жомбой туманлари ҳудудидан эса юк машиналарига бетон блоклари юкланди. Жами юк машиналари сони 100тани ташкил этади.
Шунингдек, Самарқанд вилоятидан фалокатдан жабр кўрган сирдарёликлар учун зарурий маҳсулотларнинг ҳам дастлабки ёрдам юки жўнатилди.
Инсонпарварлик ёрдами сифатида Сардоба тумани аҳолисига 5 тонна картошка, 2 тонна сабзи, 2 тонна пиёз ҳамда 500 дона иссиқ кийим, 200 дона резина этик, 200 турдаги дори-дармон, 2та катта қайиқ ва 20дан зиёд ҳарбий дала палаткалар жўнатилди.
2 май куни эса Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмлари жўнатилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024