Қирғизистон низо сабабли Тожикистон билан чегарада яшовчиларни эвакуация қилди
Қирғизистон Ворух қишлоғидаги низоли ҳудуддан 300га яқин кишини эвакуация қилди, деб хабар берди мамлакат ИИВ.
«Уч юзга яқин киши, асосан аёллар ва болалар Боткен шаҳрига эвакуация қилинди», — дейилади вазирлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, улар чегарадаги вазият ҳал бўлганидан сўнг уйларига қайтишлари мумкин бўлади.
22 июль куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можаро сабабли 16 тожик жабрлангани, бир милиция ходими оғир яралангани хабар қилинганди.
“Ворух қишлоғи ва Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи ўртасидаги чегарада 16 тожик тошлар зарбасидан турли оғирликдаги жароҳатлар олди”, деб айтилган Исфара туман раҳбарияти хабарида.
Бишкекда таъкидланишича, можарога Ворух қишлоғи аҳолиси томонидан қишлоққа кираверишда флагшток ўрнатилгани сабаб бўлган. Қирғизистоннинг Аксай қишлоғи аҳолиси бунга қарши чиққан. Шундан кейин даҳанаки жанг чиққан ва томонлардан бири қурол ишлатган. Ўз навбатида Душанбеда можаро Ворух қишлоғи ҳудудида “Аксай” ёзувли тош ўрнатилгани сабабли бошлангани айтилган.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли ёки икки давлат чегарачилари ўртасида вақти-вақти билан можаро чиқиб туради. Бунинг асосий сабаби чегаранинг делимитация қилинмаган ҳудудлари ҳисобланиб, бу ҳудудларда давлатлар ўртасида чегара қаердан ўтганини билишнинг имкони йўқ.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024