Жаҳон | 13:21 / 26.04.2022
32164
5 дақиқада ўқилади

Одессада баррикадалар, Донбассда россияликлар ҳужумига тайёргарлик. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 61-куни ўтди. БМТ тинч аҳоли вакиллари орасидаги қурбонлар сони бўйича ўз маълумотини янгилади — 2665 киши. Мариуполда яна бир тинч аҳоли вакиллари оммавий кўмилган биродарлик қабри топилди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Биринчи каналга берган интервьюсида «ядро урушининг реал хавфи» ҳақида огоҳлантирди.

Брянскдаги нефть базасида чиққан ёнғин. Регион ҳукумати маълумотига кўра, база ҳудудида резервуарлар ёниб кетган. Украина билан чегарадош ҳисобланган бу областда 11-25 апрел кунлари террорчилик таҳдидининг юқори даражаси амалда бўлган.
Макс Кириловский / ТАСС

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Россиялик ҳарбийлар шарқ ва жанубда илгарилашда давом этмоқда, аммо украиналик ҳарбийлар сўнгги кунда фронт чизиғида сезиларли ўзгариш бўлмаганини маълум қилишган.
  • БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Украинада тинч аҳоли ўлими билан боғлиқ маълумотларини янгилади. Ташкилот ҳисоб-китобларида 2665 кишининг ўлими қайд этилган, шундан 195 нафари - болалар. 3053 киши яраланган. Украина томони маълумотларига кўра, Мариуполнинг ўзида 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, бутун мамлакат бўйлаб жами 217 бола уруш қурбонига айланган.
  • Британия мудофаа вазирлиги Россия уруш бошидан буён 15 минг атрофидаги ҳарбийсини йўқотганини маълум қилди.
  • Польша бош вазири Матеуш Моравецкий мамлакат Украинага танкларини юборганини тасдиқлади. Аммо қанча танк жўнатилганига аниқлик киритмади.
  • Германиядаги концерн эса ҳукуматдан Украинага 88 та Leopard 1A5 русумли танкларни жўнатиш бўйича расман рухсат сўраган.
  • Американинг Германиядаги базасида 40 мамлакат мудофаа вазирлари Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.
  • Россиянинг Белгород области губернатори чегарадаги Нехотеевка, Журавлевка ва Головчино қишлоқлари ўққа тутилганини хабар қилди.

Қуйида Украинада 25 апрел куни олинган суратлар.

Одесса  

Квартираси ракета зарбасига учраган аёл қутқарувчиларнинг ишини кузатмоқда. Одесса 23 апрел куни ўққа тутилган, дастлабки маълумотларга кўра 8 киши, жумладан уч ойли чақалоқ ҳужум қурбони бўлган
Anastasia Vlasova / Getty Images
Одесса кўчаларидаги баррикадалар. Шаҳар Россия армиясининг эҳтимолий босқинига тайёрланмоқда
Anastasia Vlasova / Getty Images
Ўз қариндошлари билан хайрлашаётган аёл. Унинг поезди Польшанинг Украина билан чегарадан 12 километр масофада жойлашган Перемишл шаҳрига йўл олган. Фото: ​​​​​​Igor Tkachenko / Reuters / Scanpix / LETA

Киев ва Киев области 

Велосипедчи Киевдаги ерости ўтиш йўли олдида
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Русанов қишлоғида ҳарбий техника қолдиғи олдидан ўтаётган велосипедчи. Киев областида март ойида шиддатли жанглар кечган ва Русанов энг кўп зарбаларга учраган аҳоли пунктларидан бири бўлганди
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Бородянск районидаги Лубянка қишлоғида яшовчи кекса ёшли аёл ўз уйи ҳовлисида. Унинг эри қишлоқ ишғол қилинган вақтда ўлдирилган, у чолини ҳовлига кўмган ва муносиб дафн маросими ўтказилиши учун оиланинг бошқа аъзолари қайтишини кутмоқда.
Alexey Furman / Getty Images

Харков 

Ракета зарбаларидан кейин Харковда турар жой биносида чиққан ёнғин
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Харков ўққа тутилгач, украиналик ҳарбийлар йиғган ракета қолдиқлари
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи фронт чизиғи яқинидаги уйда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси оқибатида шикастланган уй
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Харковда бир неча бор ракета келиб тушган бино кўриниши
AP Photo/Felipe Dana
Харковдаги турар жой биносида яшовчилар Россия ҳарбийларининг ракета зарбаларидан кейин
AP Photo/Felipe Dana

Донбасс шимоли 

Краматорск атрофида қазилган хандақ (траншея). Шаҳар россиялик ҳарбийлар бостириб келишига тайёргарлик кўрмоқда
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Барвинково қишлоғи атрофида хандақ қазимоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий ва Россия ракетаси қолдиғи, Харков области, Богодарово қишлоғи
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецкдан эвакуация бўлишни мақсад қилган кекса ёшли аёл Покровскдаги бекатда поездга чиқишини кутмоқда. Бу вақтда Украинадаги темирйўл станцияларига ҳужумлар давом этмоқда. Фото: AP Photo/Leo Correa
Северодонецкка кутилаётган ҳужумдан қочаётган 91 ёшли Клавдияни поездга олиб чиқишмоқда. Фото: AP Photo/Leo Correa

 

Мавзуга оид