Жаҳон | 00:24 / 04.05.2020
36524
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-АҚШ муносабатидаги аҳамиятли дипломат истеъфога чиқди

Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс Давлат департаменти фаолиятидан кетмоқда. Бу ҳақда давлат котиби Майкл Помпео хабар берган.

Элис Уэллс /Фото:АҚШ элчихонаси

Помпео ижтимоий тармоқдаги микроблогида Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, элчи Элис Уэллс 31 йиллик меҳнат фаолиятидан сўнг, Давлат департаментидаги карьерасини якунлаши ҳақида хабар қолдирган.

Хизмат фаолияти юзасидан Иорданияда яшаётган Ҳайди ва Вес Уэллс оиласида туғилган Элис меҳнат фаолиятини АҚШ ташқи хизмат ташкилотида бошлайди. У дипломат сифатида Саудия Арабистони, Тожикистон, Россия ва Мисрда хизмат қилган.

У охирги марта ўтган йили Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг еттинчи раундида иштирок этиб, мамлакатга ташриф буюрганди. Ўшанда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломати университетида маъруза қилган Уэллс АҚШнинг Ўзбекистон билан муносабатларидаги асосий нуқталарга изоҳ берган.

Мавзуга оид