Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Академияси ташкил этилади
Фото: Prokuratura.uz
Республикада Бош прокуратура Академиясини ташкил этиш режалаштириляпти. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳасида бу ҳақда маълум қилинган, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.
Унга кўра, шу йил 1 майга қадар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Мазкур ҳужжатда прокуратура органларининг ягона мажмуасини (ўқув бинолари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари ва ҳ.к.) қуриш; прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш; ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва мустақил таълим, интерфаол ва ситуацион машғулотлар, тренинглар ўтказишни кенг жорий этиш; қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсияларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Мавзуга оид
13:22 / 25.08.2025
Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади
13:13 / 25.08.2025
Ўзбекистон Одил судлов академияси ташкил этилади
14:46 / 14.04.2025
Араб молия академияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиши мумкин
15:48 / 08.02.2025