Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев «Кўксарой»да ёшлар билан мулоқотда бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилишини маълум қилди. Шунингдек, Самарқанд шаҳри қатор халқаро тадбирларга мезбонлик қилиши эълон қилинди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мулоқотда президент «Ўзбекистон Ёшлар тараққиёти глобал индексида энг тез суръатларда ривожланаётган давлат деб эълон қилингани бизга ғурур бағишлайди», дея таъкидлади.
Қайд этилишича, бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади. Шу билан бирга, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, Take Off халқаро стартап саммити ҳамда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилиши маълум қилинди.
Давлат раҳбари таълим сифатини оширишда раҳбарларнинг янгича ёндашуви муҳимлигини таъкидлаб, янги методика ва инновацияларни жорий этиш, болаларни касбининг устаси қилиш йўлида изланадиган раҳбар фаолиятида ўзгариш бўлишини қайд этди.
Шунингдек, дунёда ёшлар онгини эгаллашга қаратилган янги таҳдидлар пайдо бўлаётган шароитда, барча даражадаги раҳбарлар ёшлар билан ишлаш бўйича янги иш тизимига ўтиши зарурлиги уқтирилди.
Мавзуга оид
13:25 / 24.02.2026
«Янги авлод тадбиркорлари» дастурида 40 минг ёшлар бизнесга ўқитилади
13:04 / 24.02.2026
Ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 млн доллар ажратилади
21:39 / 01.11.2021
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва шифокорлар ойлигини босқичма-босқич ошириш кераклигини айтди
16:41 / 20.08.2021