Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги виза чекловлари бекор қилинишига келишилди
Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари виза чекловларини бекор қилишга келишиб олишди. KUN.UZ мухбири 15 январь куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А.Абдуҳакимов Миллий матбуот марказида берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Ўзбекистон давлат раҳбарининг Тожикистонга ташрифи доирасида тегишли шартнома имзоланади. Бундан аввал эса Ўзбекистон бош вазири Тожикистонда бўлди ва у ерда бу борада муайян келишувларга эришилди. Ўйлашимча, бу - жуда жиддий қарор.
Бу биринчидан, Ўзбекистонда қариндошлари бўлган тожикистонликлар орасида катта қизиқиш уйғотса, иккинчидан, тиббиёт, таълим йўналишларидаги туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшилади - улар Самарқанд, Бухоро ёки Хива шаҳарларига бажонидил саёҳат қилишади. Тахминан 150-200 киши қатнайди, деб бемалол айта оламиз", - дея таъкидлади А.А.Абдуҳакимов.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги рейслар 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Ўтган йили эса "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси 25 йил давомидаги илк Тошкент-Душанбе йўналишидаги авиарейсни амалга оширган эди.
Мавзуга оид
15:07 / 29.12.2025
Москвада дронлар сабаб 312 та авиарейс кечиктирилди ва бекор қилинди
12:50 / 29.12.2025
Bild: Германияда виза фирибгарлиги ҳолатлари икки бараварга ошди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
17:34 / 18.12.2025