Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда ўзбекистонликларнинг ушланиши билан боғлиқ ҳолатлар ошди
Элчихона салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишни тавсия этди.
Фото: fledu.uz
Сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасига ўзбекистонликларнинг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушлаб турилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ортди. Элчихона хабарига кўра, ушбу ҳолатлар юзасидан Миср ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.
«Миср ваколатли органларининг расмий маълумотларига кўра, Қоҳира ва бошқа йирик шаҳарларда хорижий фуқаролар томонидан миграция қонунчилиги ҳамда жамоат тартиб-қоидаларига риоя этилиш устидан назорат кучайтирилган. Хусусан, Миср ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган, амалдаги ҳужжатларга эга бўлмаган, шунингдек, жамоат тартибини бузган хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар, жумладан депортация тадбирлари қўлланилмоқда», дейилади хабарда.
Элчихона салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт) доимо ўзи билан олиб юриш, Миср ҳудудида бўлиш учун амалдаги виза ёки вақтинчалик/доимий яшаш рухсатномаси (иқома) олиш, тегишли рухсатномасиз меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик, виза ёки яшаш рухсатномаси амал қилиш муддатини ўз вақтида узайтиришни тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид
15:50 / 21.01.2026
Элчихоналарда тадбиркорлар учун колл-марказ ташкил қилиш таклиф этилди
10:47 / 17.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Мисрга саёҳати кескин кўпайди: 60,9 минг нафар
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026