Ўзбекистон | 20:43 / 10.08.2020
7675
1 дақиқада ўқилади

Атроф-муҳит учун хавфли йирик заводларга оид давлат дастури ишлаб чиқилади

Асака тумани Ахтачи саноат ҳудудидаги цемент заводи / Фото: Kun.uz

10 август куни президент Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди. Йиғилишда экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

«Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди.

Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбарияти ҳамда вилоят ҳокимларининг ҳисоботи эшитилган.

Мавзуга оид