Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apply Ukraine – Украинада таълим олишда ишончли воситачи
Дунёнинг глобаллашуви ва технологик ривожланиш жадаллиги сабаб ҳудудий чегараланишлар йўқолиб бормоқда. Ҳозирги кунда хорижда таълим олиш оддий ҳолатга айланиб бўлди, кўпгина ёшлар юқори талабга эга мутахассисликларни эгаллаш учун чет элда таълим олишни танлашмоқда.
Украинада таълим – бу дипломи Европа давлатларида ҳам тан олинувчи ҳамда ёш талабалар учун кўпгина бошқа имкониятлари мавжуд бўлган халқаро стандартдаги сифатли олий таълим олиш йўлидир.
Украинадаги чет эллик талабалар орасида қуйидаги факультет ва мутахассисликларга талаб юқори:
- тиббиёт;
- ҳуқуқ;
- ахборот технологиялари;
- муҳандислик;
- иқтисодиёт ва бизнесни бошқариш;
- психология ва социология;
- архитектура ва дизайн.
Ўзингизни қизиқтирган мутахассисликни танлашда Украинадаги давлат университетларининг қуйидаги афзалликларини ҳисобга олинг:
- кириш учун чет тилини билиш сертификатлари талаб қилинмайди;
- кириш имтиҳонлари йўқ;
- контракт тўлови йилда икки марта, семестр бошланишидан аввал тўланади;
- биринчи курсдан сўнг таълимни Ўзбекистондаги олийгоҳларга кўчириш имконияти;
- сиртқи таълим шакли.
Агар сиз В. Каразин номидаги Харков миллий университетини танласангиз келажакда унинг дипломини Ўзбекистонда нострификация қилиш керак бўлмайди. Чунки ушбу олийгоҳ дунёнинг энг яхши ТОП 1000 олийгоҳлари рейтингига киради.
Украинада таълим олишда «Apply Ukraine» Сизнинг ишончли ҳамкорингиз бўлишини билдириб ўтамиз. Бизнинг жамоа сизга хужжатларни тайёрлаш, топшириш, олийгоҳ маъмурияти билан коммуникация қилиш каби расмиятчиликларга ёрдам беради. Бакалавр йўналишларини танлаш бўйича маслаҳатлашиш учун бизнинг мутахассисларимизга бугуноқ мурожаат қилинг! Бутун дунё бўйича 66 000 тан ортиқ талаба Украинада таълим олишни танладилар ва келажагига ишонч билдирдилар!
Олийгоҳларга кириш учун қуйидаги хужжатлар талаб этилади:
- Ўрта маълумот тўғрисидаги шаходатнома ёки ўрта-махсус касб-хунар коллежи дипломи ёки академик-лицей дипломи;
- Паспорт (чиқиш визаси билан бирга).
* Эслатиб ўтамиз барча ҳужжатлар рус ёки украин тилига ўгирилган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Биринчи босқичда телеграмдаги @applyukraine_uz_admin орқали бизнинг менежеримиз билан боғланинг ва юқоридаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхасини жўнатинг. Шундан сўнг танлаган олийгоҳингизда абитуриент сифатида рўйхатга олинганлигингизни тасдиқловчи таклиф хатини 7 иш куни давомида сизга жўнатамиз.
Бизнинг хизматларимиз нархи бўлажак биринчи курс талабасининг тўлиқ ўқиш даври учун бўладиган барча хизматларимизни ўз ичига олади. Украинада таълим учун биз билан ҳамкорлик қилишингиз сизни турли хил яширин харажатлар ва тўловлардан ҳимоялайди, биз очиқ ойдин ишлаймиз, талабаларимизни кутилаётган харажатлар ҳақида аввалдан бохабар этамиз. Украинага келибоқ харажатлар борасида қандайдир сюрпризлар билан тўқнаш келмайсиз. Хизматлар учун олдиндан тўлов қабул қилмаймиз, тўловлар Украинага келганингиздан сўнг, хизматлар амалга оширилгандан сўнг тўланади.
Хизмат нархлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Аэропортда кутиб олиш;
- Манзилга элтиш;
- Талабалар ётоқхонасига жойлашгунга қадар вақтинчалик яшаш жойини банд қилиш (аренда тўлови абитуриент тарафидан тўланади);
- Ҳужжатларни тайёрлаш;
- Таржималар;
- Олийгоҳга қабул қилиниш;
- Тиббий кўрик;
- Бутун ўқув даври учун тиббий суғурта;
- Бутун ўқув даври учун яшаш жойида рўйхатга олиш;
- Ҳужжатларни нострификация қилиш.
Тўлов-контракт пулларини эса ота-оналар Ўзбекистондан туриб банк орқали олийгоҳ ҳисоб-рақамига пул кўчириш йўли билан тўлашлари мумкин.
Бизнинг жамоа Украинада ўқиш ва яшаш даврида доимо сиз билан алоқада қолади, сизларни хорижда таълим олиш бўйича қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз!
Бизнинг сайтимиз: www.applyukraine.com
Қабул ва маълумот учун: +380 (94) 711 70 96 (@applyukraine_uz_admin)
Телеграм каналимиз: t.me/apply_ukraine_uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:52
“Телепортация қилувчи робот ясайман” – катталардек фикрлаётган 7 ёшли Солиҳ
15:52
Украинада Януковичга ерни эгаллаб олиш иши бўйича яна 15 йил берилди
15:27
Зеленский Давосга сафари хавфсизлик кафолатларига боғлиқлигини айтди
15:01