Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ишчи Россиядаги қурилиш объектида ҳалок бўлди
Россиянинг Архангелск шаҳрида 22 ёшли ўзбекистонлик қурилиш объектининг 5-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маҳаллий расмийлар ишчи қурилиш асбобларини ташиётган пайтда мувозанатни йўқотиб, бетон плитага қулаганини хабар қилган.
Фото: Россия Давлат меҳнат инспекцияси
Россиянинг Архангелск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси қурилиш объектининг 5-қаватидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.
Консулхона Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Архангелск областидаги ваколатхонасига нота юбориб, ҳолат бўйича маълумот олган.
Қайд этилишича, ҳалокат 1 октябр куни рўй берган, унинг қурбони – 2003 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Н.С.
«Дастлабки маълумотларга кўра, ишчи қурилаётган бинонинг ташқи томонидан қурилиш асбобларини 5-қаватдан 6-қаватга кўтараётган бўлган. У мувозанатини йўқотиб, 5-қаватдан бетон плитага қулаган», – дейилади Россия Давлат меҳнат инспекцияси хабарида.
Ҳолат юзасидан Архангелск шаҳри Соломбал округи тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 216-моддаси 2-қисми билан (Қурилиш ёки бошқа ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
16:20 / 23.10.2025
Дублинда мигрантларга қарши тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
11:40 / 17.10.2025
Россияда мигрантлар бўлган автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди
20:21 / 19.09.2025