Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади
Президент раислигида ўтган йиғилишда “Тоза ҳаво” лойиҳасининг муҳим таркибий қисми сифатида иссиқхоналар масаласи муҳокама қилинди. Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналарни энергия тежамкор ва табиий-иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш, янги иссиқхоналарни ташкил этишни чеклаш таклифи билдирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
“Тоза ҳаво” лойиҳасининг муҳим таркибий қисми сифатида иссиқхоналар масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида иссиқхона хўжаликлари жуда кўп, улар орасида иситиш манбалари сифатида кўмир, мазут ва ностандарт ёқилғидан фойдаланувчи иссиқхоналар улуши ҳам юқори, улар чиқараётган NO2, SO2 ва PM2,5 каби хавфли моддалар ҳаво сифатига жиддий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Қолаверса, Тошкент ҳудудида йиллик қуёш нурланиши қолган ҳудудларга қараганда нисбатан паст бўлгани сабабли бу ерда иссиқхонада маҳсулот етиштириш харажати анча баланд. Масалан, январь ойида Тошкентда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 6 даража иссиқ бўлса, Термизда 10,8 даража иссиқ. 1 тонна иссиқхона маҳсулотини етиштириш харажати Тошкент вилоятида 11,9 миллион сўмни, Сурхондарёда эса 4,9 миллион сўмни ташкил этади.

Маҳсулотларни инсоляция даражаси юқори бўлган ҳудудларда етиштириш иссиқхона хўжаликларининг молиявий ҳолати учун ҳам, ички бозордаги нарх барқарорлиги нуқтаи назаридан ҳам манфаатли ҳисобланади. Шу боис, Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналарни энергия тежамкор ва табиий-иқлим шароити қулай бўлган ҳудудларга босқичма-босқич кўчириш таклифи билдирилди. Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда агропарк ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳудудда қуёш нурланиши юқори, қиш нисбатан юмшоқ, иситиш харажатлари анча паст бўлиб, бу маҳсулот таннархини кескин тушириш имконини беради.
2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этишни чеклаш, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар бериш назарда тутилмоқда.


Мавзуга оид
20:20
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026