Ўзбекистон | 20:03 / 28.04.2023
15857
1 дақиқада ўқилади

“Менинг йўлим”да таклифларга овоз бериш бошланди

Туман (шаҳар) бюджетларидан ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган пулларнинг камида 50 фоизини фуқаролар тақсимлайди. Бу борада “Менинг йўлим” лойиҳасида 10 317 та ташаббус рўйхатга олинди. Ташаббусларга овоз йиғиш жараёни 7 майгача давом этади.

Фото: Kun.uz

27 апрел куни соат 18:00 да “Очиқ бюджет” порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига таклиф киритиш жараёни якунланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборотига кўра, лойиҳанинг бу мавсуми учун республика бўйича 10 317 та ташаббус рўйхатга олинган.

Киритилган таклифларга овоз бериш жараёни 27 апрелдан бошланиб, 7 май куни соат 18:00 га қадар давом этади.

“Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсуми учун бюджетдан 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган.

Лойиҳадан мақсад – туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтирилиш.

Мавзуга оид