Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барча ташкилотларни Hospitality Contract тизимига қўшилишга чақирди

Фото: Иллюстратив сурат
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси барча ташкилотларни ихтиёрий равишда янги "Меҳмондўстлик шартномаси" - Hospitality Contract тизимига қўшилишни таклиф этади.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг KUN.UZ'га маълум қилишича, Қўмита билан "Меҳмондўстлик шартномаси"ни имзолаган ташкилотлар ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
- Ходимлар барча меҳмонларни юзда табассум билан кутиб олишлари керак, яъни келган меҳмон ўзининг кутилган эканини ҳис қилиши керак.
- Ходимларнинг нутқи ривожланган бўлиши керак. Имкон қадар маълумотларни меҳмонларга қулай тилларда (камида ўзбек, рус ва инглиз тилларида) етказиш мақсадга мувофиқдир. Меҳмонлар билан хушмуомала бўлиш зарур. Уларга бу борада мунтазам равишда махсус тренинглар ўтказилади.
- Ходимлар дид билан озода кийинган бўлишлари керак (махсус униформалар).
- Персонал барча қўнғироқларга хушмуомала жавоб қайтариши керак. Телефонда тизимли равишда жавоб бериш талаб этилади. (Мижозлар қўнғироқ қилишганида "Ассалому алайкум. Бу "..." қаҳвахонаси ёки "..." ресторани. Қандай хизмат кўрсатишимиз мумкин?" қабилидаги стандарт жавоблар берилиши мақсадга мувофиқ).
- Санитария-гигиена тармоқлари замонавий стандартларга жавоб бериши ва соатма-соат тозалаш тизимига риоя қилиниши керак. Ҳожатхона, ваннахоналар доимий равишда тоза бўлиши керак. Совун, ҳожатхона қоғози ва бошқа санитария-гигиена воситалари ўз жойида бўлиши шарт.
- ClickSmile СБ базасида хизмат сифати мониторинги ва бошқаруви тизими йўлга қўйиш керак. Унда хизмат кўрсатиш тизимини баҳоловчи "хурсанд бўлдим" ёки "қаноатланмадим" тугмалари бўлади. У Wi-Fi тизими орқали ягона серверга берилади. Кейин турли рейтинглар ишлаб чиқилади. Қанча мижоз ташриф буюргани ва улардан неча киши хизматлардан норози бўлиб кетгани билинади.
Бундан ташқари, Hospitality Contract тизимига киргани ва ўзига шу мажбуриятларни олгани тўғрисида уларнинг эшиги ёки бошқа кўзга кўринган жойида махсус сертификати ва наклейкаси бўлади.
Йирик ташкилотлардан - аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, банклар, меҳмонхоналар, ресторан ва кафелар, музей ва галереялар, тарихий обидалар ва умуман, хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари билан шартнома тузилади, улар билан Click Smile тизими ўрнатилади.
Uzbekistan Tourism Industry Awards тизими доирасида кўпроқ ижобий баҳоланган, эътирозлар бўлмаган ёки нисбатан камроқ бўлган, мижози кўп ташкилотлар рағбатлантирилади. Уларга чорак ёки йил якунларига кўра турли мукофотлар ва сертификатлар топширилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:06
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
Жаҳон | 10:02
-
Хитой ўз манфаатларини бузадиган давлатларни қатъий огоҳлантирди
Жаҳон | 09:43
-
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди
Жаҳон | 09:32
Мавзуга оид

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

19:50 / 08.01.2025
Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди

22:36 / 26.09.2024