Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм қўмитаси ташкил этилди
2030 йилгача туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш, чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 миллиондан 20 миллионга етказиш вазифаси қўйилди.
«Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш;
- чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 миллиондан 20 миллионга етказиш.
Қарорга кўра, Туризм қўмитаси туризм соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2026–2028 йилларда қуйидаги лойиҳа ва чора-тадбирлар амалга оширилади:
- Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича «Самарқанднинг мерос йўли» лойиҳаси;
- Хива шаҳридаги Ичан-Қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва «ақлли» музей-шаҳарга айлантириш.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026