Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро рўй берган ҳудудга ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди. Абдулла Арипов можаро сабаб ёниб кетган Ўзбекистондаги учта хонадон қисқа муддатда тиклаб берилишини маълум қилди.
Фото: Сўх тумани ҳокимлиги
Сўх тумани матбуот хизмати хабар беришича, жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан.
«Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз. Чашма булоғи бу мӯъжиза, инсонларга яратган эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади», деган Абдулла Арипов.
Келишувга биноан, чашма булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.
Учрашувда Сўх тумани аҳолиси бош вазирга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни талаб қилишди. Ӯзбекистон бош вазири ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари бошланиши маълум қилинди.
Ободонлаштириш ишларига 1000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди. Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди.
Маҳаллий аҳолини қийнаётган энг асосий масала – йӯл муаммоси ҳам ӯртага ташланди. Сўх–Риштон йӯли ҳам икки давлат ҳукуматининг ӯзаро келишувига биноан очилиши ҳам таъкидланиб ӯтилди. Сўх туманига коридор очиб бериш масаласи ҳам учрашув давомида кӯриб чиқилди.
Шунингдек, икки давлат ӯртасидаги ҳал этилмаган ҳудудлар бӯйича ҳам делимитация ва демаркация ишлари бир вақтда амалга оширилиши алоҳида айтиб ӯтилди. Учрашув давомида бош вазир коронавирус пандемияси туфайли Фарғонада қолган 300 нафардан ортиқ сўхликлар Сўх туманига олиб келинишини таъкидлади. Шу билан биргаликда, Сўх туманида вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларидан турли юмушлар билан келган 100дан ортиқ киши қолиб кетган.
«Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви ҳам бӯлиб ӯтган.

Учрашувга Абдулла Арипов ва Кубатбе Боронов бошчилик қилишган. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

«Бизнинг дӯстлигимиз минг йиллардан сарчашма олади. Бизнинг бозоримиз ҳам, мозоримиз ҳам бир. Бӯлиб ӯтган воқеалардан зарурий хулоса чиқариб, дӯстлигимизни мустаҳкамлашга албатта эришамиз», дейишди халқ вакиллари.

Мавзуга оид
16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:46 / 13.05.2025