Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафалда Дуарте билан учрашув ўтказди.
Фото: Бош вазир матбуот котиби
Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори “яшил” молиялаштиришни ривожлантириш, иқлимга мослашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотларни қамраб олувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган муайян мақсадлар бошқа давлатлар учун ҳам аҳамиятга молик эканини билдириб, мамлакатимизда иқлим ўзгариши таҳдидларининг хавф-хатарлари тўғри талқин қилинаётгани ва илмий тадқиқотлар асосида тегишли зарур чоралар кўрилаётганини юқори баҳолади.
Учрашувда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонасини очиш, жамғарма билан биргаликда инновацион кўкаламзорлаштириш ва ерларни барқарор бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Оролбўйида ижтимоий-экологик вазиятни яхшилаш, жамғарманинг молиявий ресурсларидан унумли фойдаланиш, Green университети билан қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш сингари масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
14:21 / 22.04.2026
Президент Марказий Осиёда иқлим муаммоларини ҳал қилиш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
15:57 / 01.04.2026
Апрелнинг илк кунлари иссиқ ва ёғинларга бой бўлади
07:39 / 01.04.2026