Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
27 май куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан мамлакатда интеллектуал мулк соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, ҳуқуқий муҳофазани кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қўллаб-қувватлаб келинаётгани эътироф этилди.
Учрашув давомида 2026-2030 йилларда Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси бўйича ишларни биргаликда рўёбга чиқариш, мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакасини ошириш, Тошкент давлат юридик университетининг интеллектуал мулк йўналиши магистратураси негизида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг қўшма магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишларидаги WIPO Green дастурига Ўзбекистон мутасаддиларини фаол жалб қилиш, мамлакатда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш қўшма дастурини амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026