Жаҳон | 14:45 / 03.03.2021
21663
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги қурилишларда минглаб ишчи кучи етишмаётгани маълум қилинди

Фото: Коммерсантъ

Москвадаги қурилиш майдонларида 20 мингга яқин ишчи етишмаяпти. Бу ҳақда Москва қурилиш департаменти раҳбари Рафик Загрутдинов маълум қилди.

"Бугунги кунда қурилиш майдонларида 45-47 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Москва мэри Сергей Собянин олдимизга қўйган вазифалардан келиб чиқиб қарайдиган бўлсак, яна 20 мингга яқин ишчи етишмаётганлигини кўришимиз мумкин. Меҳнат ресурслари етишмовчилиги масаласи долзарб бўлиб турибди, уни ҳал қилмоқдамиз", - деди Загрутдинов.

Аввалроқ Сергей Собянин пандемия сабабли чегаралар ёпилиши Москвадаги қурилишларда бир неча ўн минг ишчи етишмовчилигига олиб келганлигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, вазият 2021 йилда ўнгланиши керак. Ишсизлик даражаси ошган бўлса-да, иш ўринларига таклиф ундан ҳам кўп, деган мэр.

Мавзуга оид