Kun.uz’га мурожаат қилган юртдошларимиздан бири Москвадаги Шереметево аэропортида Марказий Осиёдан борган меҳнат мухожирлари дуч келаётган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди. У 8 сентябр куни соат 05:00 да Тошкентдан Аэрофлот авиакомпанияси рейсида Москвадаги Шереметево аэропортига етиб келган. Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан учиб келган меҳнат мигрантлари билан муаммо айни шу ердан бошланган. Марказий Осиё давлатларидан келган йўловчилар паспорт назоратида «қайта текширув» учун ажратиб олинган.

«Биз борган рейсдан жами 30-40 киши ажратиб олинди ва алоҳида хонага бирма-бир кириб суҳбатлашилди. Бу хонада Россия чегара хизмати ходимлари ҳамма маълумотларимизни сўраб чиқди, телефонларимизни титкилашди. Кейин «нега бу ерга келяпсан?» «ишга зормисан?» «ўзингни давлатингда иш йўқми?» деб устимиздан кулгандек савол-жавоб қилди», — дейди рейс йўловчиларидан бири.

Шундан кейин, ажратиб олинган мигрантлар 2-хонага чақирилган ва у ерда коронавирус учун анализлар олинган. Навбатдаги хонада эса чегарачилар муддаога ўтишган.

Москвадаги Шереметево аэропортида ушлаб ўтирилган Марказий осиёлик меҳнат мухожирлари

«Аэропортда жами 36 соат ушлаб ўтиришди, ўзи пулимиз кам, ичкарида ҳамма нарса қиммат. Охирида 3-хонага чақиришди. Бу ерда ҳаммага Россия фуқаролигини олиш таклиф қилинди. Урушга борасан, деб айтмаса ҳам ҳаммамиз билиб турардик, агар фуқароликни олсак қаерга кетишимизни… менимча, ҳеч ким рози бўлмади».

Мурожаатчига кўра, шундан сўнг Тошкентдан келган 5-6 та турли рейслардаги инсонларни тўплаб, жами 300 киши Аэрофлот самолётида Ўзбекистонга қайтариб юборилган. Булар ичида Россияга биринчи марта бораётганлар, турли олийгоҳларга грант ютиб, ўқишга келган талабалар ҳам бўлган.

«Шундан кейин «шубҳали кўриняпсан», дейишди-да, бармоқ изларимиз ва барча маълумотларимизни олишди. «Депорт урдими» ёки бошқа нарсами, билмаймиз. Тошкентдаги Россия элчихонасидан маълумот оласан, дейишди ва ҳаммамизни Тошкентга қайтарди. Билетимизга ҳам куйдик, қайтиш билетини ҳам ҳали МИБ орқали тўласак керак. Энг алам қиладигани, ҳеч қандай айб қилмай хўрландик, ўзбекларни ва тожикларни хўрлашяпти, хор қилишяпти…» дейди ёш йигит.

Мурожаатчининг маълум қилишича, Тошкентдаги Россия элчихонаси Москва рейсидан қайтарилганларга «муаммоси бу ерда ҳал бўлмаслигини» айтиб, жўнатиб юборган. Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси ходими эса дастлаб қўлидан ҳеч нарса келмаслигини билдирган, кейин телефонни