Жамият | 10:54 / 16.09.2024
12824
1 дақиқада ўқилади

Ромитанда котлован қазиш пайтида туташ бинонинг бир қисми қулаб тушди

Ҳолат бугун содир бўлган. Kun.uz манбасига кўра, ушбу манзилда кўп қаватли турар жой биноси қуриш учун ер ишлари амалга оширилмоқда. Жабрланганлар ёки етказилган зарар миқдори бўйича ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида котлован қазиш жараёнида қўшни бинонинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди. Ҳолат бугун туманнинг Азизон кўчасида содир бўлган.

Манбага кўра, манзилда кўп қаватли турар жой биноси қурилиши учун ер ишлари амалга оширилмоқда. Бир қисми қулаб тушган бино ҳам янги қурилган бўлган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади. Жабрланганлар бор ёки йўқлиги аниқ эмас.

Кейинги вақтларда котлован қазишда технологик процесс нотўғри бажарилиши оқибатида туташ ҳудуддаги уйлар қулаши, йўллар ўпирилиши ҳолатлари кўпаймоқда.

Май ойида Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида котлован нотўғри қазилиши оқибатида қурилиш объектига туташ бўлган уй қулаб тушган эди. 12 сентябр куни эса Тошкент шаҳри Чилонзор туманида котлован сабаб йўлнинг бир қисми ўпирилди.

Мавзуга оид