Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Санкт-Петербург «Иқтисодиёт Олий Мактаби»га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади
15-22 август кунлари Тошкентда Санкт-Петербург “Иқтисодиёт Олий Мактаби” Миллий тадқиқот университетига (СПб – ИОМ МТУ) кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Кириш имтиҳонлари СПб-ИОМ МТУ томонидан Neo-Consulting-Хорижда таълим олиш консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ташкил қилинган. Ўзбекистонлик абитуриентлар учун ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва имтиҳонларни топшириш муддатлари 2018 йилнинг 22 августигача узайтирилди.
СПб-ИОМ МТУ таълим, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанларга доир тадқиқот ва ишланмалар бўйича етакчи ўринларни эгаллайди. Университет турли жаҳон рейтингларида юқори позицияларни банд этади. Масалан, жаҳоннинг етакчи ёш университетлар рейтинги ҳисобланган QS World University Rankings 2018/2019'да 38-ўринда келган. QS фанлар рейтингига мувофиқ, СПб-ИОМ МТУ «Социология» ҳамда «Сиёсат ва халқаро тадқиқотлар» йўналиши бўйича жаҳоннинг энг яхши университетлари топ-100 рўйхатига, «Иқтисод ва Эконометрика», «Математика» ва «Фалсафа» йўналишлари бўйича топ-150 рўйхатига киради. Times Higher Education World Young University Rankings 2018 версиясига кўра, университет Россияда - биринчи ўрин, дунёда эса 84-ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон фуқаролари учун СПб-ИОМ МТУда ўқишнинг афзалликлари:
- Университет дипломи Ўзбекистонда нострификация имтиҳонларисиз тан олинади ва амал қилади, зеро университет жаҳоннинг энг яхши 500 университети рўйхатига киради.
- Имтиҳонлар Санкт-Петербург шаҳрига борилмай, Тошкент шаҳрининг ўзида бепул ўтказилади.
- Ўқиш учун тўлов киритиш бўйича қисман грантлар (70% гача) олиш имконияти мавжуд;
- 11 бакалавр ва 14 магистрлик дастурлари, инглиз тилидаги дастурлар ҳам шулар жумласидандир. Шунингдек СПб-ИОМ МТУда машҳур Европа унивениверситетлари билан ҳамкорликдаги икки диплом (DoubleDegree) олиш бўйича 4 дастур амалга оширилади.
- Қўшимча равишда чет тилларни ўрганиш имкони: инглиз, француз, немис, испан, итальян, хитой, япон, корейс, ҳинд, араб.
- Ҳамкор компаниялар («Лукойл» ОАЖ, «Делойт и Туш СНГ» ва б.)да стажёрлик амалиётини ўташ;
- Жаҳондаги энг гўзал ва хавфсиз шаҳарлардан бирида ўқиш ҳамда яшаш;
- 100 дан зиёд талабалар ташкилотлари, минглаб тадбирлар ва ўзини-ўзи бошқариш имкони;
- Кир ювиш хоналари, спортзал ва бепул Wi-Fi билан жиҳозланган замонавий ётоқхоналарда ҳар жиҳатдан қулай яшаш имконияти. Санкт-Петербургдаги МТУ ётоқхоналари Россияда энг аълоси дея тан олинган.
Аризалар Neo-Consulting компаниясининг Тошкентдаги офисида қабул қилинади. Бунда абитуриентлар 2-тагача таълим дастурини танлаш имкониятига эга, бу эса билим даргоҳига кириш имконини янада оширади.
Абитуриент дастурдан келиб чиқиб, қуйидаги йўналишларда имтиҳон топширади: математика / инглиз тили / рус тили / тарих. Дастурга қабул қилиниш учун ҳар бир имтиҳондан камида 50 балл олиш керак бўлади.
Бакалавриат дастурларига кириш учун ҳужжатлар рўйхати:
- Рус тилига таржимаси нотариус томонидан тасдиқланган паспорт;
- Коллеж ёки лицейни битирганлик тўғрисидаги, баҳолари кўрсатилган, Рус тилига таржимаси нотариус томонидан тасдиқланган диплом;
Қўлга киритилган ютуқлардан далолат берувчи сертификатлар, масалан, IELTS, TOEFL ва бошқалар (мақсадга мувофиқ).
Магистратура дастурларига кириш учун ҳужжатлар рўйхати:
- Паспорт, рус тилига таржимаси билан;
- CV (резюме);
- Мотивацион хат;
- Камида бир тавсиянома;
- Баҳолар туширилган бакалавр дипломи;
- Қўлга киритилган ютуқларингизни тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, тил сертификатлари, конференцияларда иштирок этганлик, танловларда ғалаба қозонганлик, илмий нашрлар ва ҳ.к.
СПб-ИОМ МТУда таҳсил олиш сизга ўз профессионал амбицияларингизни амалга оширишга ёрдам берувчи мустаҳкам пойдевор бўлади. Университет ва имтиҳонларда қатнашишга доир рўйхатга олиш тизими барча талабгорлар учун очиқ.
Neo-Consulting компанияси саккиз йилдан бери хорижда таҳсил олиш соҳасида малакали консультацион ёрдам кўрсатиб келади.
Қуйида келтирилган телефон рақамлари орқали университет, кириш имтиҳонлари, ўринлар сони, нархлар тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин:
(+99871) 256 4195, (+99899) 886 5777
Манзил: Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 43 (мўлжал: Италия элчихонаси, Космонавтлар метро бекати).
Facebook: facebook.com/neostudy
Telegram: t.me/neostudy
Instagram: instagram.com/neoconsulting
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
12:42 / 16.09.2025
Бакалаврга тестда имтиҳонсиз максимал балл бериладиган сертификатлар рўйхати янгиланди
18:11 / 15.09.2025