Инглиз тили
➖ энди фақат Academic IELTS 5.5 қабул қилинади, General Training ҳисоб эмас (илгари қайси тури — Academic ёки General Training эканлиги аниқлаштирилмаган эди);
➖ TOEFL iBT 72 сақланиб қолади;
➖ Cambridge English Qualifications тизимидаги имтиҳонлар аниқлаштирилди:
B2 First (FCE);
C1 Advanced (CAE);
C2 Proficiency (CPE).
Linguaskill чиқариб ташланди.
Япон тили
➖ энди фақат B2 даража миллий сертификат қабул қилинади;
Japanese Language Proficiency Test — JLPT N2 чиқариб ташланди.
Немис тили
➖ ҳеч нарса ўзгармади, аввалгидек миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) ва TestDaF сертификатидан B2 даража талаб этилади.
Француз тили
➖ энди фақат B2 даража миллий сертификат қабул қилинади;
Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF) чиқариб ташланди;
Test de Connaissance du Française (TCF4) чиқариб ташланди.
Бошқа тиллар
➖ ҳеч нарса ўзгармади, аввалгидек B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификат талаб этилади.
Асосий хулоса:
IELTS фақат Academic турда бўлиши шарт;
Linguaskill, JLPT, DELF, TCF — эндиликда ҳисобга олинмайди.











