Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижга ўқишга юбориладиганлар сони 5 баробарга оширилади
Президент фармони билан Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан:
- “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижга магистратура ва докторантурага юбориладиганлар сони 5 баробарга оширилади;
- жамғарма ҳисобидан хорижда бакалавриат бўйича ўқитиш жорий этилиб, 2021 йилда хорижга 100та талаба юборилади.
Физика ва чет тиллари бўйича таълим сифатини ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлдан ўрта тиббиёт мутахассисларига “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланишга рухсат берилади.
2021 йил якунигача меҳрибонлик уйларининг уй-жойга муҳтож 900та чин етим битирувчилари уй-жой билан таъминланади.
2021 йилда 22та боғча бинолари, 31та янги мактаб, 16та ОТМ бинолари, 24та соғлиқни сақлаш объектлари ҳамда 23та спорт объектлари қурилади.
Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратиладиган Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади.
Мавзуга оид
09:36 / 15.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат
17:59 / 16.09.2025
Ёш муҳандислар танлови ғолибларига автомобиллар топширилди
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
16:09 / 13.05.2025