Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат
2025 йилнинг январ–октябр ойларида жами 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 минг нафарга ёки 18,9 фоизга камайган.
Фото: Shutterstock
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–октябр ойларида Ўзбекистон фуқароларининг ўқиш мақсадида чет элга сафарлари сони 26,4 минг нафарни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,1 минг нафарга (18,9 фоиз) камайган.
Статистикага кўра, ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилинган давлатлар орасида Россия (5 863 нафар) биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларда Тожикистон (5 761 нафар) ва Қирғизистон (3 835 нафар) қайд этилган. Шунингдек, таълим йўналишидаги сафарлар бўйича Корея (3 344 нафар) ва Туркия (2 256 нафар) ҳам юқори кўрсаткичларга эга.
Ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилинган топ-10 давлат:
Россия — 5 863 нафар;
Тожикистон — 5 761 нафар;
Қирғизистон — 3 835 нафар;
Корея — 3 344 нафар;
Туркия — 2 256 нафар;
Хитой — 1 186 нафар;
Қозоғистон — 1 014 нафар;
Буюк Британия — 839 нафар;
Германия — 366 нафар;
АҚШ — 318 нафар.
Маълумотларга кўра, рўйхатдан Марказий Осиё мамлакатлари ва Россияга сафарлар улуши юқори экани, шу билан бирга Осиё (Корея, Хитой) ҳамда Европа ва АҚШ каби йўналишларга ҳам қизиқиш сақланаётгани кўринади.
Миллий статистика қўмитаси мазкур рақамлар 2025 йил январ–октябр ойларидаги расмий ҳисоб-китоблар асосида шакллантирилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
14:57 / 13.12.2025
Тадбиркорлик харитаси: энг кўп корхона Тошкент шаҳрида
14:25 / 13.12.2025
Спорт ва кўнгилочар хизматлар: ҳудудлар кесимидаги янги статистика
14:18 / 13.12.2025
Ўзбекистонга даволаниш учун келганларнинг 70 фоизга яқини Тожикистондан
13:30 / 11.12.2025