Жамият | 18:54 / 06.06.2019
16557
2 дақиқада ўқилади

Қасам қачон далил ўрнида ўтади?

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Исломда ҳукм чиқариш тамойиллари”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Тўлқин Акром ўғли” масжиди имом-хатиби Саҳобиддин Сотимов шарҳлаб берди.

Видео: Youtube

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Видео: Mover (tas-ix)

Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а) ривоят қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Инсонларга даъво қилинган нарсалар берилса эди, баъзи кимсалар баъзи қавмларнинг молларини, жонларини истардилар. Аммо далил келтириш даъво қилувчининг ишидир. Ва қасам ичиш эса, инкор қилувчининг ишидир”. 

Шариатда ҳукм шундай нарсаки, масалан, инсон бир нарсани даъво қилди. Даъвосини исботлаш учун далил собит бўлади. Жавобгар бўлган инсон агар бу даъвони инкор этса ва қўлида далил-исботи бўлмаса у инсон қасам ичади.

Аслини олганда, бугунги кун ҳадиси мавзусида кўтарилган мавзу фиқҳий масала бўлиб, уни ҳаётга татбиқ этиш, бандани Яратган ҳузурида юзи ёруғ бўлишига сабаб бўлади. Саҳобиддин Сотимов томонидан шарҳланган ушбу ҳадиснинг ҳикмати жуда чуқур маънога эга. Уни бир бор кўриш, тинглаш бу мавзуни англашга хизмат қилади.

Тайёрлаган:  Илёс Сафаров

Мавзуга оид