Ўзбекистон | 11:00 / 08.05.2026
1592
3 дақиқада ўқилади
Реклама

InfinBANK от спортининг поло тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилишини қўллаб-қувватлади

5–7 май кунлари Тошкент шаҳридаги Чилонзор марказий ипподромида йилнинг энг йирик ва томошабоп спорт тадбирларидан бири — от спортининг поло тури бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Фото: InfinBANK

Мусобақа мамлакатимизнинг энг кучли профессионал поло жамоаларини бир ерга тўплади. Чемпионатда Ўзбекистоннинг саккиздан ортиқ ҳудудидан ташриф буюрган спортчилар қатнашди. Аёллар ўртасида от полосини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди: мусобақаларда эркаклар жамоалари билан бирга аёллар жамоалари ҳам иштирок этди ва бу ушбу спорт турининг хотин-қизлар орасида оммалашишида муҳим қадам бўлди.

Чемпионат Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ташкил этилди. Мусобақанинг 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилгани тадбирга ўзгача аҳамият бахш этди.

Тадбирда фақат миллий қорабайир зотли отлар — куч, чидамлилик ва ўзбек йилқичилигининг бой мероси тимсоли бўлган отларнинг иштирок этгани турнирнинг ўзига хос жиҳати бўлди. Қорабайирларнинг салобати ва чавандозларнинг маҳорати чемпионатнинг бетакрор муҳитини яратишда муҳим ўрин тутди.

Мусобақа доирасида илк маротаба битта майдонга 80 дан ортиқ от жалб этилгани тадбирнинг юксак даражада ташкил этилганини ва миқёсини яққол кўрсатди. Шунингдек, ушбу чемпионат нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда ўтказилган шу даражадаги биринчи тадбир бўлиб, минтақада от спортини ривожлантиришда янги бир босқични бошлаб берди.

Тадбир спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда халқаро меҳмонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди. Чемпионат ёшлар ўртасида поло спорт турини оммалаштириш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш учун муҳим платформага айланди.

2020 йилда ташкил этилган Ўзбекистон поло федерацияси эркаклар ва аёллар жамоаларига бирдек эътибор қаратган ҳолда, мамлакатимизда ушбу спорт турини изчил ривожлантириб келмоқда. InfinBANK федерациянинг илк ҳамкорларидан бирига айланиб, унинг ташаббусларини 2021 йилдаёқ қўллаб-қувватлаган.

Ўша пайтдан буён банк от спортининг поло йўналишини ривожлантиришга тизимли равишда кўмаклашиб, асосий мусобақаларда, жумладан, жорий чемпионатда ҳам ҳамкор сифатида иштирок этмоқда. Бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш InfinBANK’нинг спортни ривожлантириш, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва иқтидорли спортчилар учун янги имкониятлар яратишга қаратилган стратегиясига мос келади.

InfinBANK Ўзбекистон поло федерациясига ҳамда чемпионатнинг барча ташкилотчиларига тадбирнинг юқори савияда тайёрлангани ва ўтказилгани учун ўз миннатдорлигини билдиради. От спортининг поло тури бўйича Ўзбекистон Республикаси чемпионатининг ўтказилиши ушбу спорт турини юксалтириш, унинг мамлакатдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг жаҳон поло ҳамжамиятига интеграциялашуви йўлидаги муҳим қадам бўлди.

 Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид