Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мопед ва скутер ҳайдаш учун гувоҳнома олиш осонлашади
Ҳукумат қарорига биноан, 2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутер каби транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А1” кичик тоифаси жорий этилади. Уни олиш учун автомактабда ўқиш талаб этилмайди. А”, “B”, “C”, “D” тоифадаги гувоҳнома эгалари мопед ва скутерларни ҳам бошқариш ҳуқуқини олади.
Фото: Getty Images
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан эътиборан “A1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди
Қарорга кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А1” кичик тоифаси – мопед ва скутерларни, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларини (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно) бошқариш ҳуқуқини беради.
“А1” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабда ўқиш шарт бўлмайди. Назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун талабгорлардан ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди. Улар ўз ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёки мустақил тайёрланиши мумкин бўлади.
Бунда, назарий имтиҳонда 20 та тестдан камида 16 тасига тўғри жавоб берган “А1” тоифага номзодлар “назарий имтиҳонни топширган” деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади.
1 январдан бошлаб, шунингдек, “A”, “B”, “C”, “D” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
3 ой муддат ичида йўл ҳаракати қоидалари, транспортни бошқариш хавфсизлиги ва бошқа йўналишлар бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга кўмаклашувчи электрон ўқув материаллари ишлаб чиқилиши лозим. Бу материаллар барча учун очиқ бўлади.
Мавзуга оид
12:56 / 01.12.2025
Бектемир–Чорбоғ йўлидаги жанжал: юк машинаси ҳайдовчисига отвёртка билан таҳдид қилинди
21:36 / 25.11.2025
“Рецидивист” ҳайдовчининг бир йил ичидаги 45-қоидабузарлиги 5 кишининг ўлими билан тугади
14:30 / 25.11.2025
Автомобилни сотишда юрган масофасини яширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
12:51 / 21.11.2025