Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
Matiz ҳайдовчиси 2024 йил апрел ойидан бугунги кунга қадар йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган. Унга 912 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. Жарима миқдори эса 311 млн сўмдан ошган.
Фото: МИБ
Тошкент шаҳрида 900 дан ортиқ қоидабузарлик содир қилган Matiz аниқланди. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов хабар берди.
Маълум қилинишича, Matiz ҳайдовчиси 2024 йил апрел ойидан бугунги кунга қадар йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб келган. Унга 912 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. Жарима миқдори жами 311 млн сўмдан ошган.
Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини писанд қилмасликни одатга айлантирган. Аммо ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималарни тўлашга шошилмаган. Оқибатда қарздорлик йиллар давомида йиғилиб борган ва Matiz қидирувга берилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 15 май куни Matiz топилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Фаррух Тошпўлатовга кўра, бу содир этилган қоидабузарлик сон жиҳатдан ҳозирча “рекорд” бўлиб турибди.
Мавзуга оид
12:11 / 15.05.2026
Ҳокимият шафелигида қурилган уйлар битмай туриб бузиладиган бўлди. Ҳокимга ишонганлар ҳоли не кечади?
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026