Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
17 октябр куни Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олишди, дея хабар қилмоқда агентлик.
Улар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан «МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим» доирасида ватанига қайтарилган.
Агентлик хабар қилишича, 2024 йилда жами 100 нафар юртимизнинг вояга етмаган фуқароси қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилган.
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
15 октябр куни Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Ўзбекистонга хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола олиб келинди.
Улардан бир нафари Россиядан, қолган икки нафари эса Хитой ҳудудидан келтирилди.
Агентлик вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошларини ўрганиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганини баҳоламоқда.
Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Таъкидланишича, октябр ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола мамлакатга қайтарилган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025