Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
Россия разведкачи самолёти Болтиқ денгизи устидаги халқаро ҳаво ҳудудида алоқага чиқмасдан пайдо бўлди. Германия НАТО илтимосига кўра иккита Eurofighter'ни ҳавога кўтарди.
Германия ҳарбий-ҳаво кучларининг (люфтваффе) иккита Eurofighter қирувчи самолёти Россиянинг Ил-20М ҳарбий разведка самолёти Болтиқ денгизи устидаги ҳаво маконида пайдо бўлиши ортидан НАТО талабига биноан Германиядаги Росток-Лаге ҳарбий аэродромидан ҳавога кўтарилди, деб хабар берди Германиянинг Шимолий Атлантика алянсидаги ваколатхонаси 21 сентябр, якшанба куни.
Номаълум самолёт халқаро ҳаво ҳудудида парвоз режасисиз бўлган ва алоқа ўрнатмаган. Самолёт тури «ташқи идентификация» деб аталадиган усул орқали аниқланган, дея хабар беради Германия ҳаво кучлари.
Бошқа хабарга кўра, Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Россия разведка самолётини НАТО бўйича ҳамкори Швеция самолётлари билан алмаштиргунга қадар кузатиб борган. Германия ҳаво кучлари ҳеч бир мамлакат ҳаво ҳудуди бузилмаганига аниқлик киритди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
08:28 / 03.06.2026
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
09:11 / 28.05.2026