Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яндекс» ва Uber қўшма компания ташкил этади
«Яндекс» ва Uber таксиларга онлайн-буюртма бўйича ўз бизнесларини бирлаштириш ва бунинг учун янги компания ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ҳақда «Яндекс» блогида хабар берилди.
Таъкидланишича, компания Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистонда ишлайди.
Хабарларга кўра, «Яндекс» ва Uber янги компанияга мос равишда 225 ва 100 млн доллардан сармоя киритиш ҳақидаги қарорга келишган, қўшма компания 3,725 млрд долларга баҳоланади.
«Яндекс.Такси» сервиси бош директори Тигран Худавердяннинг қайд этишича, компаниянинг 59,3 фоизи «Яндекс»га, 36,6 фоизи Uber’га, 4,1 фоизи эса қўшма компания ходимларига тегишли бўлади.
Мавзуга оид
11:04 / 04.12.2024
Uber Ҳиндистонда сув таксиси хизматини ишга туширди
20:14 / 28.11.2024
Uber обуна режаси туфайли Америка регулятори томонидан текширилади
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024